АсосийJamiyat

Бекободда ҳайдовчи рулда ухлаб қолди, жабрланганлар бор

'Бекободда ҳайдовчи рулда ухлаб қолди, жабрланганлар бор'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида нохуш воқеа содир бўлди. Хайдовчининг рулда ухлаб қолиши туфайли 2 шахс нобуд бўлиб, 2 шахс тан жароҳати олди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 9 май куни соат 06.00ларда, Ж.С бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлининг 71-км.да ҳайдаб кетаётиб ухлаб қолиши оқибатида йўл четидаги сим ёғочга урилган.

Натижада ҳайдовчи Ж.С. ҳамда йўловчи А.А. воқеа жойида вафот этган. Қолган 2 йўловчи тан жароҳат билан касалхонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар