Яқинда Крюгер миллий паркида антилопа ва арслон олишуви ўтхўр жониворнинг ғалабаси билан якунланди, дея таъкидламоқда Nat-geo.ru нашри.
Антилопа-гну нафақат йиртқичларнинг чангалидан омон қолди, балки уларни таъқиб этди ҳам. Урғочи шерлар сал қолса ўзлари ўлжага айланишди. Антилопа арслонлардан бирини шохига илиб олиб, обдан адабини берди. Оқибатда арслонлар ортга чекинишди, ғазаб отига минган антилопа эса уларни таъқиб этди.






