Лос-Анжелес шаҳри полицияси “Темир одам” кинофильми қаҳрамонининг 320 минг доллар нархдаги уст-боши ўғирлангани муносабати билан қидирув-суриштирув ишларини бошлади, дея хабар бермоқда Вести нашри.
Ушбу қурол-яроғда актёр кичик Роберт Дауни миллиардер-ихтирочи Тони Старк ролида суратга тушган эди. Маълум бўлшича, “Темир одам”нинг уст-боши апрель ойида ўғирланган экан. Полиция эса қидирув ишларини энди бошлади.






