Тарихда илк бор ўтказилиши режалаштирилаётган Америка Қўшма Штатлари ва Шимолий Корея хавфсизлик саммитига Сингапур давлати мезбонлик қилади.
Бу ҳақда ТАССга Оқ уй Хавфсизлик кенгаши вакили маълум қилган.
Қайд этилишича, саммитни ўтказиш жойи ҳақидаги ташаббус Вашингтон томонидан чиққан. Айнан Сингапур танланганига эса мазкур давлатнинг учта ўзига хос афзаллиги: хавфсизлик, холислик (Сингапур мақоми), қулай жойлашув сабаб бўлган.
Ҳозирча олий даражадаги саммит неча кун давом этиши, АҚШ ва КХДР делегациялари аъзолари сони, таркибига оид маълумотлар аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ раҳбари Дональд Трамп кеча "Twitter" да Ким Чен Ин билан шу йилнинг 12 июнида Сингапурда учрашишини маълум қилди. Унгача икки давлат саммити Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги Пханмунжом чегара пунктида ўтказилиши мумкин, деган эҳтимол ҳам бор эди.
11.05.2018 05:52
Оқ уй: АҚШ ва КХДР саммити учун Сингапур хавфсиз жой






