АсосийJamiyat

Почта жўнатмасида одамча шаклидаги таблеткалар борлиги аниқланди

'Почта жўнатмасида одамча шаклидаги таблеткалар борлиги аниқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, «Бош почтампт» ТИФ божхона постида Нидерландия давлатидан пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаро М.Б. номига юборилган почта жўнатмаси божхоначилар томонидан назоратдан ўтказилганда почта жўнатмаси ичида декларацияланмаган тўқ сариқ рангли одамча шаклидаги таблеткалар борлиги аниқланди.

Ушбу таблеткалар тегишли тартибда экспертизадан ўтказилганда, улар соф оғирлиги 140,63 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар