1

Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида жойлашган масжидга ҳужум уюштирилди

ДУНЁ 11.05.2018, 19:54
Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида жойлашган  масжидга  ҳужум уюштирилди

Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида жойлашган масжидгаҳужум уюштирилди, деб хабар берилди РИА новости нашри.

Хабарларга кўра,масжидга уч нафар қуролланган шахслар бостириб кириб, бино ичидаги одамларга қарата ўткир қурол билан ҳужум қилган. Оқибатда эса 1 киши ҳаётдан кўз юмди.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, жиноятчилар оқ машинада келишган. Воқеа жойига етиб келган махсус хизмат ходимлари атрофни ўраб олган. Шундан сўнг, полиция ҳужумчиларни йўқ қилган.

Маълумот берилишича, жиноятчилар мисрлик бўлишган. Ҳозирда ҳужум сабаблари, ушбу ҳолат теракт эканлигига аниқлик киритилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1