1

Москвада жаҳон чемпионати олдидан футбол тарихига оид кўргазма очилди

ДУНЁ 11.05.2018, 20:09
Москвада жаҳон чемпионати олдидан футбол тарихига оид кўргазма очилди

Россия футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом этирмоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.

Пойтахт Москва шаҳрида чемпионатолдидан"Not Only Football" номли кўргазма очилди.

Москвадаги Третяков галереясидаўз ишини бошлаган кўргазмада футбол тарихига оид суратлар, ҳайкаллар намойиш этилмоқда. Спорт мухлислари ва футбол тарихига қизиққанлар бу ерда ўзларига керакли маълумотларга эга бўлишлари мумкин. Тўпламлар турнирни томоша қилиш учун мамлакатга келадигансайёҳлар эътиборини тортиши кутилмоқда.

Залга кирган одам бутунлай ўзини футбол оламида ҳис қилади. Ҳайкалларда дарвозабон ва футболчининг эркин парвоз қилаётгани тасвирланган. ХХ аср футболи билан яқиндан танишиш имкони ҳам бор. Бир сўз билан айтганда, кўргазма спортни санъат деб биладиганлар учун мўлжалланган.

Кўргазма 15 майдан бошлаб барча учун бепулдир. Россияда чемпионатни юқори даражада ўтказиш ва мамлакатга келувчичет эл фуқароларига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда. Хусусан, келган ҳар бир кишига махсус карталар берилади. 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати Россиянинг 11 та шаҳридаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1