1

Давлат солиқ қўмитасига янги раҳбар тайинланди

ЖАМИЯТ 12.05.2018, 10:00
Давлат солиқ қўмитасига янги раҳбар тайинланди

Мусаев Беҳзод Анварович Давлат солиқ қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу хақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

Мусаев Беҳзод Анварович бунгача Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
У шу йилнинг 12 мартида ушбу лавозимга тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 11 май куни 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Ботир Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1