АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифини кенг ва тезкор ёритиш учун марказ ташкил этилди

'Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифини кенг ва тезкор ёритиш учун марказ ташкил этилди'ning rasmi

Президент Матбуот хизмати Вашингтон шаҳрида матбуот маркази ташкил этди.

Бу марказ Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифини кенг ва тезкор ёритишда журналистларга кўмаклашади. Бу ерда зарур маълумотлар тарқатилиб, ташриф натижалари бўйича матбуот анжуманлари ўтказиб борилади.

"Президент ташрифининг расмий хештеги #UzbUSA2018 қабул қилинди. Ўз фикр-мулоҳазаларингизни ушбу хештег орқали ёзиб қолдиришингиз мумкин. Одатдагидек, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар Матбуот хизмати томонидан доимий равишда мониторинг қилинади", — деб ёзган Президент матбуот котиби Facebook’даги саҳифасида.


    Бошқа янгиликлар