Шоҳмот бўйича амалдаги жаҳон чемпиони норвег Магнус Карлсен БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида бир вақтнинг ўзида 15 партия ўйинда қўли баланд келиши учун 17 дақиқа кифоя қилди, дея ёзмоқда News.day.az нашри.
Ўйинда ташкилотнинг Россия, Чехия, Бахрайн, АҚШ, Афғонистон, Малайзия, Ливан, Фижи, Филиппин ва Швеция вакиллари қатнашишди.
Карлсен рақибларини ярим соатда доғда қолдиради, деб тахмин қилинган эди, аммо гроссмейстерга 17 дақиқагина кифоя қилди.






