Франциялик оила автомобилдан тушиб, гепардлар галасига дуч келди, дея ёзмоқда Лента.ру нашри.
Нидерландиядаги Beekse Bergen сафари-паркига келган француз оиласи инструкторларнинг огоҳлантиришларига қарамай, автомобилдан тушиб, ёввойи ҳайвонлар орасида сайр қилиб кўришмоқчи бўлишди.
Фаранг оиласи, афтидан, гепардларни узоқдан суратга олмоқчи бўлган. Аммо гепардлар жойларидан қўзғалиб, туристлар томон чопишган. Ҳайриятки, бешовлон ҳам машинага чиқишга улгуриб қолишади. Гепардлар шунчаки яқин келган одамлар қизиқсинишган кўринади, холос.






