АсосийJamiyat

Пахтачида талончи аёллар гуруҳи қўлга олинди

'Пахтачида талончи аёллар гуруҳи қўлга олинди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 11 май куни Тошкўприк маҳалласида 3 нафар номаълум аёл Г.С. уйига келиб талончилик қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Жиноятчилардан икки нафари уй эгасини ушлаб турган. Яна бири уйдан 200 АҚШ доллари, 280 минг сўм пули, 3 турдаги мато, бир дона пичоқ, 3 дона сочиқ, бир дона “Samsung” телефон аппарати ва қувват манбаини олиб воқеа жойидан яширинган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи С.Ж., Китоб туманида яшовчи З.Х.ва бирга яшовчи синглиси З.Х.лар содир этганли аниқланган ва улар ушланган.

    Бошқа янгиликлар