1

Сув босган кўчалар: ҳокимлик нима сабабдан бундай ҳолат юзага келганини изоҳлади

ЖАМИЯТ 14.05.2018, 12:21
Сув босган кўчалар:  ҳокимлик нима сабабдан бундай ҳолат юзага келганини изоҳлади

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 13 май куни ёққан ёмғир пойтахт марказию, чекка ҳудудларда ҳам каттаю кичик кўлмаклар ҳосил қилиб, транспорт воситаларининг ҳамда аҳолининг ҳаракатланишига қийинчиликлар туғдирди.

"Нима сабабдан бундай ҳолат юзага келади, уни бартараф этиб бўлмасмикин? Бунинг сабаблари кўп. Масалан ёмғир-қор сувларини тортиб кетишга мўлжалланган шаҳарнинг дренаж-лоток тизими жорий ҳолати табиат инжиқликлари олдида ожиз қолмоқда. Бунёд этилувчи барча объектларини кузатган бўлсангиз, коммуникациялари аниқ ўлчамларда олинади, биноларда барча шароити етарли бўлишига эришилишдан ташқари, ободонлаштириш борасида ҳам зарур тадбирлар қилинади. Ана шунда ёмғир сувларига мўлжалланган қувурлар бўлиши ва сув тўпланиб қолишининг олдини олиш алоҳида инобатга олинади. Бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан амалга оширилган бунёдкорликларда эса айнан шаҳар режасига кўра қурилган юзлаб ёмғир сувига мўлжалланган қувирлар кўмиб юборилгани кузатилган", — дейилади ҳокимлик хабарида.

Шунингдек, шаҳар дренаж-лоток тизими объектларининг хақиқий ҳолатини ўрганиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида махсус ишчи гуруҳ тузилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибига тегишли туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, “Сувсоз” корхонаси ва ташаббускор шахслар экспертлар сифатида жалб қилиниб, юқорида кўрсатилган холатларни келгусида такрорланмаслиги бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади ва бажарилиши таъминланади. Таклифларни ишлаб чиқишда дунёнинг йирик мегаполис шаҳарларида қўлланилган замонавий технологик ечимлар ўрганилади ва қўлланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1