Уэльс пляжида ғилдиракли, такомиллаштирилган уйчанинг ғизиллаб елаётгани суратга олинди, дея маълум қилмоқда Ren.tv нашри.
Ғилдиракли уйча соатига 160 км.гача елди. Шу тарзда у ўзининг аввалги рекорди – соатига 129 км.гача елишни янгилади.
Уйчанинг ихтирочиси боғбон бўлиб ишлар экан. У ўзининг ихтироси учун 13 минг фунт стерлинг сарфлаган.