АсосийDunyo

Ўзини ва болаларини ҳимоя қилган аёл жиноятчини отиб қўйди (Видео)

'Ўзини ва болаларини ҳимоя қилган аёл жиноятчини отиб қўйди (Видео)'ning rasmi

Бразилиянинг Крузейру-ду-Сул шаҳрида рўй берган фавқулодда ҳодисалардан бири кўча кузатув камерасига ёзиб олинди, дея хабар берди 5-tv.ru нашри.

Кадрларда бир йигит болалар ва аёллар ёнига келиб, қўйнидан тўппонча чиқарганини кўриш мумкин. Ваҳимага тушган одамлар оёқни қўлга олишади. Аммо аёллардан бири сумкасидан тўппонча чиқариб, босқинчига ўт очади.

Маълум бўлишича, ҳалоскор аёл полицияда ишлар экан, шу боис у ўзини йўқотиб қўймаган.

Босқинчи йигит ўқ жароҳатидан вафот этгани ҳам маълум бўлди.


Бошқа янгиликлар