15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан “Оилага ҳуқуқий ёрдам” онлайн-акцияси ўтказилади.
Ушбу хабарни ўқиган вақтингиздан бошлаб телеграмдаги @oilakuniadliyabot телеграм ботига ёки фейсбукдаги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифасига оила қонунчилигига оид саволларингизни йўллашингиз мумкин.
15 май куни кун давомида Адлия вазирлиги мутахассислари онлайн тарзда ёки электрон почта орқали аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб боради, яъни йўлланган саволларга жавоб беради.
15 май соат 15:00 да эса Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошкулов “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.
Акция регламенти ва саволлар йўллаш тартиби билан қуйидаги ҳаволада танишинг: https://goo.gl/o2fWYR






