АсосийDunyo

Балида ўлим ёқасида ётган кучукча қутқариб қолиниб, ғаройиб содиқ дўстга айланди (Фото)

'Балида ўлим ёқасида ётган кучукча қутқариб қолиниб, ғаройиб содиқ дўстга айланди (Фото)'ning rasmi

Балида озиб-тўзиб кетган, ўлим ёқасига келган кучукча қутқариб қолиниб, ҳозирда ғаройиб содиқ дўстга эврилди, дея ёзмоқда Bigpicture.ru.



Миттигина хаски зотидаги кучукча қандай қилиб кўчада қолгани номаълумку-я, лекин 26 ёшли индонезиялик Рико Соегиарто кўчада кучукчага дуч келганда, бояқиш жонивор ўлар ҳолатда эди.

Ориқ, баданига яра-чақа тошган, кўппаклик сумбатини ҳам йўқотган кучукчага дуч келган саҳийқалб Рико шунчаки ўтиб кетолмади.

У жониворга иккинчи имконият беришга аҳд қилди ва хаскини уйга олиб келиб, даволаб, парваришлай бошлади.

Рико кўппакка Хоуп (инг. – “умид”) деб ном берди.

Рико Хоупни ўзига келтириш учун анча-мунча тер тўкди: яхшилаб чўмилтирди, озиқ-овқатлар билан сийлади, тери остидаги каналарни чиқариб ташлади.

Рико Хоупни кўп мартаба ветеринарга олиб борди.

Вақт эса ўтиб бораверди. Яхши овқатлар, меҳр-муҳаббат ва ғамхўрлик ўз ишини кўрсатди.

Орадан 10 ой ўтиб, Хоуп Рико ажал ёқасида ётган кучукчани учратган кундан ўзгача фарқ қила бошлаган хаскига эврила бошлади.

Ҳозирда Хоупнинг жунлари соғлом-бақувват, кўзлари чақнаган, хулқи эса жуда ҳам мулойим, ёқимтой.

    Бошқа янгиликлар