1

Афғонистонда ҳукумат биносига ҳужум уюштирилди

ДУНЁ 15.05.2018, 13:07
Афғонистонда ҳукумат биносига ҳужум уюштирилди

Афғонистонда ҳукумат биносига ҳужум уюштирилди, дея хабар қилмоқда Lenta.ru нашри.

Воқеа туфайли қурбонлар ва жабрланганлар бор.

Мамлакатнинг Жалолобод шахридаги ҳукумат биноси олдида портловчи модда ўрнатилган автомобиль портлатиб юборилган. Шундан сўнг бир неча қуролланган шахслар бинога бостириб киришди. Воқеа натижасида 9 киши қурбон бўлган. Бундан ташқари, 12 нафар инсон жабрланган.

Ҳодиса туфайли кўчадан ўтиб кетаётган йўловчилар хам яраланди. Жиноятчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар келиб чиққан. Оқибатда эса барча жангарилар йўқ қилинди. Ҳодиса юз берган ҳудуд яқинида бошқа бинолар ҳам бўлиб, портлашлар атрофдаги мактабга хам таъсир кўрсатган. Бинодаги минглаб ўқувчи қизлар эса кўчага қочиб чиқишди. Ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча хеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1