1

Кашмирда кўприк қулаши натижасида етти сайёҳ ҳалок бўлди

ДУНЁ 15.05.2018, 13:14
Кашмирда кўприк қулаши натижасида етти сайёҳ ҳалок бўлди

Покистонда кўприк қулаши қулаши оқибатида 7 киши ҳаётдан кўз юмди, дея маълум қилмоқда Рамблер нашри.

Кашмирнинг Музаффарободида жойлашган дарё устидига қўприк қулаб тушди. Ушбу жой сайёҳлар гавжум бўлган маскан саналади. Шу боис воқеа юз берган вақтда кўприк устида бир неча ўнлаб туристлар бўлган. Қурбон бўлган 7 киши хам селфи тушаётган сайёҳлар эди. Мазкур ҳудудда қутқарув хузмати ходимлари ва шифокорлар иш олиб борган. Гуруҳ яраланган 11 кишини қутқаришга муваффақ бўлди. Улар вертолётларда шифохонага олиб кетилди. Шунингдек, қулаш вақтида бир гуруҳ талабалар ушбу пунктга сайр қилиш учун автобусда келишганди. Бедарак йўқолганларни қидириш ва қутқариш ишлари давом этмоқда. Кўприкни қулаш сабаблари ҳозирча номаълум.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1