Marvelнинг “Қасоскорлар: абадият жанги” суперқаҳрамонлик блокбастери жаҳон кинопрокатида ҳамон олға интилмоқда, дея маълум қилмоқда Сегодня нашри.
Уч ҳафта ичида фильм 1 млрд 606 млн доллар тўплаган – бу кино тарихида бешинчи кўрсаткичдир.
Рўйхатнинг юқорисида “Аватар” ($2 млрд 788 млн), “Титаник” ($2 млрд 187 млн), “Юлдузлар жанги: куч-қудратнинг уйғониши” ($2 млрд 68 млн) ва “Юра даври боғи” ($1 млрд 671 млн) турибди.