1

Олмаота – Тошкент трассасида йўл қароқчилари бормиди?

ЖАМИЯТ 15.05.2018, 16:13
Олмаота – Тошкент трассасида йўл қароқчилари бормиди?

Олмаота Тадбиркорлар палатаси кенгаши томонидан Олмаота – Тошкент трассасидаги ноқонуний назорат пунктларини бартараф этиш масаласи кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, кенгашда палатанинг маъмурий тўсиқларни камайтириш бўйича эксперти Достон Тўракелдин “Сайран” автовокзалининг мурожаатини ўқиб эшиттирган. Мурожаатда жорий йилнинг январь ойидан буён Олмаота – Жамбил йўналишининг жанубий қатновларида узилишлар юзага келгани, бунга сабаб қилиб номаълум шахслар томонидан Олмаота вилоятининг Қорасой туманидаги “Ушконир” автостанциясида автобуслар учун пуллик тураргоҳ ташкил қилингани кўрсатилган. Маълум бўлишича, автобус ҳайдовчилари қўрқитиш ва таҳдид йўллари билан ушбу ноқонуний тураргоҳда тўхтаб ўтишга мажбур қилиб келинган.

2018 йилнинг 12 апрелидан Олмаота – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилган эди. Палата кенгашида Ушконирдаги ҳолат мазкур йўналишда қатнайдиган автобус ҳайдовчиларига ҳам даҳл қилганини Олмата вилояти ички ишлар департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Нурлан Алмасбеков тасдиқлаган.

Унинг билдиришича, жорий йилнинг 19 апрелида шахсан ўзи Ушконирга бориб, вазиятни ўрганган. Ҳозирда мавжуд далиллар асосида жиноий иш очилган бўлиб, ишга алоқадар материаллар Еттисув транспорт прокуратураси, Олмаота йўловчи транспорти ва автойўллар, Қорасой туман ички ишлар бошқармаларида ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1