1

19 нафар йўловчи бир хил русумдаги принтерларни олиб келишгани аниқланди

ЖАМИЯТ 15.05.2018, 17:05
19 нафар йўловчи бир хил русумдаги принтерларни олиб келишгани аниқланди

Давлат божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида навбатдаги божхона қоидабузарлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 11 май куни “Сингапур - Куала Лумпур - Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган йўловчиларнинг багажларида кутилмаган умумийлик бор эди. Қаранг-ки, бир эмас, икки эмас, нақд 19 нафар йўловчи ўзи билан айнан бир хил русумдаги “Саnon” русумли принтерларни олиб келишади.

002.jpg

Айни шу жиҳат божхоначиларнинг диққатини тортди ва йўловчиларнинг кейинги хатти-ҳаракатлари кузатувга олинди. Аэропорт автотураргоҳида эса шубҳалар ўз тасдиғини топди.

Йўловчилардан бири, фуқаро Ҳ. Ш. йўловчилар томонидан божхона назоратидан белгиланган тартибда олиб ўтилган тахминий қиймати 48 млн. сўмлик 19 дона “Саnon” русумли принтерлар ва 1 дона электр плитасини аэропорт автотураргоҳида йиғиб олиб, “Спарк” русумли автомашинага юклаб олиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди

Тезкор тадбир давомида маълум бўлишича, ушбу товар-моддий бойликлар тижорат мақсадида олиб келинганлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1