1

Ичимлик суви: факт ва рақамлар

ЖАМИЯТ 16.05.2018, 10:05
Ичимлик суви: факт ва рақамлар

Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан «Ичимлик суви қанчадан-қанча одамлар учун ҳали ҳам ширин орзулигича қолмоқда» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Республика аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш, ичимлик суви ресурсларидан оқилона фойдаланиш тўғрисида кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда инспекция ходимлари, санъаткор ва диний уламолардан вакиллар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда, маърузачилар томонидан айтилганидек, дунё сув захирасини атиги 1,7 фоизини ташкил этадиган тоза ичимлик суви танқислиги аллақачон глобал муаммога айланиб улгурган. Олимларнинг аниқлашича, дунёдаги касалликларнинг 80 фоизидан ортиғи ичимлик суви танқислигидан келиб чиқади. Сизу биз кран жўмрагини бурашимиз билан шариллаб оқиб келадиган сувга етиш учун Осиё ва Африка давлатларининг сувга муҳтож аҳолиси бир кунда 6 километрлаб йўл босишга мажбур бўлмоқда. Бу каби сув танқислиги муаммоси туфайли ер юзида ҳар 15-20 сонияда бир бола, бир кунда эса ўртача 4500 та бола ҳаётдан кўз юммоқда. Оддийгина душ қабул қилиш чоғида 10 дақиқа очиб қўйилган сув 200 та боланинг истеъмоли учун зарур бўлган сув миқдорига тенг.

Талабаларга сувни асраш, ундан оқилона фойдаланиш зарурлиги каби фикрлар ана шундай аниқ, таъсирли рақамлар, фактлар билан берилди.

Давра суҳбати сўнггида маърузачилар талабаларнинг саволларига жавоб беришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1