Бугун маҳаллий вақт билан 9.00 да Хитойнинг Хенань вилояти Наньян шаҳридаги пўлат қуйиш заводида авария содир бўлди.
Фавқулодда ҳодиса оқибатида камида 15 киши жабрланган. Улардан 8 нафари жиддий жароҳат олган.
Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар тарқатди.
Ҳозирча маҳаллий ОАВ пўлат қуйиш заводидаги авария тафсилотларига аниқлик киритмаган.






