АсосийDunyo

Конгода эболага қарши кураш кетмоқда

'Конгода эболага қарши кураш кетмоқда'ning rasmi

Конго Демократик Республикасига Эболо вакцинасининг биринчи партияси етиб келди, дея хабар берди Сегодня нашри.

4000 дона экспериментал вакцина Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан юборилган.

Эболо ҳозирга қадар Конгода 23 нафар кишини ўлимига сабаб бўлган. Мамлакат пойтахти Киншаса шаҳрига етиб келган биринчи партия эболага қарши вакцина ёрдамида одамларни эмлаш ишлари бошланди. Ҳозирда шимолий ҳудудларда ушбу касаллик кенг тарқалиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 31 та ҳолатни аниқлаган. Яна 100 дан ортиқ инсон касалликда гумон қилинмоқда.

Оля Илунга:

– Эмлаш жараёнини тезроқ амалга ошириш зарур. Уйма-уй юриб одамларни рўйхатга олмоқдамиз. Бу ҳозирча оммавий эмлаш эмас. Вакцина сони чекланган. Шу туфайли биз ишни касалик тарқаган уй ёки ҳудуд яқинида яшовчилардан бошлаймиз.

Маълумотларга кўра, 2014 йилдан буён эбола вируси туфайли Гвинея, Либерия, Сиерра-Леоне ва Конго каби давлатларда жами 11,300 киши ҳаётдан кўз юмган. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти Ғарбий Афикага хавф солаётган ушбу вирусга қарши юборилган вакцина самарали таъсир кўрсатишига умид қилишмоқда.

    Бошқа янгиликлар