АсосийDunyo

Мексикада навбатдаги зилзила юз берди

'Мексикада навбатдаги зилзила юз берди'ning rasmi

Мексиканинг жанубий ҳудудларида ер силкиниши юз берди, дея хабар қилмоқда Сегодня нашри.

Мамлакатнинг жанубий қисмида 5,3 балли зилзила кузатилди. Сейсмология хизмати ер силкиниши ҳақидаги хабарни қайд этгани туфайли одамлар огоҳлантирилган. Шу туфайли жойларда зудлик билан эвакуация тартиби жорий этилди. Минглаб одамлар кўп қаватли бинолардан ва уйларидан ташқарига чиқиб улгуришган. Воқеа туфайли қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Айрим уйларда ҳамда биноларда кичик ёриқлар пайдо бўлди. Бироқ жиддий талофатлар қайд этилмаган. Воқедан бир бироз вақт ўтгач, барча ишчилар жойларига қайтиб, ўз фаолиятларини давом этиришди.

    Бошқа янгиликлар