АсосийDunyo

Германия: бир тонна гиёҳванд моддалар қўлга олинди

'Германия: бир тонна гиёҳванд моддалар қўлга олинди'ning rasmi

Германия полицияси умумий вазни бир тоннага тенг бўлган кокаин моддасини аниқлади, дея маълум қилмоқда Рамблер нашри.

Олиб борилган тезкор операция давомида Эквадордан мамлакатга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган кокаин моддаси қўлга олинди. У бананлар контейнери орасига жойлаштирилган экан. Жиноятчилар уларни килограмларга бўлиб қути остига яширишга уринишган. Улар супермаркет ва дўконларга тарқатилиши режалаштирилган эди. Маълумотларга кўра, юкни Албан фуқаролари Германияга олиб кирган.

Жорж Бейсер:

– Биз бу кокаин Жанубий Америкадан келганини аниқ биламиз. Жиноятчиларнинг 12 нафари ҳам Албан фуқароларидир. Уларнинг барчаси қўлга олинган.

Олинган хабарлага кўра, Гамбургга олиб келинган гиёҳванд моддаларнинг айрим қисми Германия орқали Европанинг бошқа мамлакатларига ҳам жўнатилиши режалаштирилган. Ҳукумат Европага олиб борадиган барча йўлларни қаттиқ назорат қилишни бошлади.

    Бошқа янгиликлар