1

Пахта хомашёсининг якуний ҳисоб-китоблари тўғрилиги юзасидан назорат олиб борилади

ЖАМИЯТ 18.05.2018, 10:04
Пахта хомашёсининг якуний ҳисоб-китоблари тўғрилиги юзасидан назорат олиб борилади

Энди Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси пахта тозалаш корхоналарида ҳам давлат назоратини амалга оширади.

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беради.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, Бош бошқарма пахта тозалаш корхоналарида ҳам давлат назоратини амалга оширади.

Хусусан, эндиликда қабул қилинган пахта хомашёси ва уни қайта ишлашдан олинган тайёр маҳсулотлар ҳаракати ҳисоби ва ҳисоботлари ҳаққонийлиги, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан қабул қилинган пахта хомашёси учун амалга оширилган якуний ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги юзасидан ҳам назорат олиб борилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1