АсосийJamiyat

“Чорвоқ” эркин туристик зонаси ташкил этилди

'“Чорвоқ” эркин туристик зонаси ташкил этилди'ning rasmi

“Чорвоқ” эркин туристик зонаси чегаралари, эркин туристик зонани янада ривожлантириш концепцияси, Устави, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланиб, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси” ташкил этилди.

“Чорвоқ” эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан “Чорвоқ” эркин туристик зонаси чегаралари (94 805,32 гектар), эркин туристик зонани янада ривожлантириш концепцияси, Устави, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланиб, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси” ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳолининг дам олиши ва туризми учун шароитларни яхшилаш, туризм хизматлари соҳасида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлиги ҳамда фаровонлигини ошириш мақсадида 2017 йил 5 декабрдаги Президент Фармонига асосан ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар