1

Нью-Жерсида мактаб автобуси ва юк машинаси тўқнашиб кетди

ДУНЁ 18.05.2018, 21:46
Нью-Жерсида мактаб автобуси ва юк машинаси тўқнашиб кетди

АҚШнинг Нью-Жерси штатида мактаб автобуси ва юк машинаси ўртасида тўқнашув содир бўлди, дея хабар бермоқда Лайф нашри.

Бахтсиз ҳодиса штатнинг тоғли ҳудудуида рўй берди. Воқеа оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Уларнинг бири мактаб ўқувчиси,иккинчиси эса юк машинаси ичидаги одам бўлган. Бундан ташқари, 43 нафар инсон турли даражада жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Тўқнашув содир бўлган жойга етиб келган фавқулодда вазиятлар ходимлари ағдарилиб кетган автобус ичидан болаларни олиб чиқишга харакат қилишган.

Жеф Паулинг:

– Воқеа жойига етиб борганимизда айримлар ташқарида ётар эди. Аммо кўпчилик болалар автобуснинг пачоқлангани туфайли ичкарида сиқилиб қолишган. Ҳалокатлар – бу нохуш ҳолатдир. Бу болалар иштирокида бўлса, вазият янада аянчли бўлади.

Яраланганлар зудлик билан касалхонага жойлаштирилган бўлиб, шифохона биноси уларнинг ота-оналари ва яқинлари билан гавжум. Полиция берган маълумотга кўра, бир-бирига қарама-қарши йўналишда келаётган транспорт воситалари зарб билан урилиши оқибатида автобус йўл четига чиқиб ағнаган. Юк машинасининг орқа қисми эса жойидан узилиб кетган. Ҳалокат бўйича тафсилотлар ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1