1

Германиядаги торнадо оқибатлари (видео)

ДУНЁ 19.05.2018, 08:03
Теглар: Видео
Германиядаги торнадо оқибатлари (видео)

Германияда содир бўлган торнадо оқибатида бир неча киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилмоқда Lenta.ru нашри.

Мамлакатнинг ғарбий қисми ҳисобланган Дюселдорфда кучли торнадо юз бериши туфайли бир неча киши жиддий жароҳат олган. Бўрон айрим уйларнинг вайрон бўлишига олиб келди. Кўчаларда ўндан ортиқ дарахтлар машиналар устига қулаганини кўриш мумкин. Германияда торнадо содир бўлиши камдан-кам учрайдиган холатдир.

Паскал Реиндер:

– Мен тўфон бошланган пайт деразадан ташқарига қараганимда улкан сариқ ўрамани кўрдим. Илгари бунақасини сира кўрмаган эдим. Унинг атрофида барча нарса айланиб учиб юрариди. Бу жуда даҳшатли эди. Менинг хаёлимга келган нарса оила аъзоларим қаерда эканлиги бўлди. Яхшиямки, барчаси соғ-саломат экан.

Табий офат туфайли Нидерландия билан чегарадош шаҳарларда йўллар ёпилиб қолган. Жабрланганларнинг айримлари дарахт қулаган автомобиллар ичида бўлган. Электр устунлари қулаши натижасида эса симлар одамлар устига тушган. Ток уриши туфайли бир неча киши касалхонага жойлаштирилди. Ҳозирда талофатларни бартараф этиш ва кўчаларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчилардан бири торнадо ўчоғига тушиб қолди.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1