1

АҚШда бир кунда икки мактабда отишма қайд этилди (видео)

ДУНЁ 19.05.2018, 14:59
Теглар: Видео
АҚШда бир кунда икки мактабда отишма қайд этилди (видео)

Жоржия штати Клейтон огругидаги мактаб қошидаги автомобиллар тўхташ жойида юз берган отишма вақтида бир аёл ҳалок бўлган, яна икки кишининг жароҳатлангани айтилмоқда.

Ҳодиса Маунт-Зайон мактабида битирув маросими бўлаётган вақтда содир бўлди. Уч нафар жабрланувчи яқин атрофдаги шифохонага етказилди. Улардан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Икки нафар жароҳатланганларнинг ҳолати ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, улардан ҳеч бири мактабда ўқимаган.

1520885029.jpg

Полиция вакилининг таъкидлашича, отишма низо сабабли юз берган.

Бу кун давомида Америка мактабларида қайд этилган иккинчи отишма бўлиб, бир неча соат илгари Санта-Федаги (Техас штати) мактаб ўқувчисининг атрофдагиларга қарата ўт очиши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, яна ўн нафар инсон жароҳатланди.

Ҳужумни 17 ёшли Димитриос Пагуртзис амалга оширгани айтилмоқда. У ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган вақтда қўлга олинганва гаров пули эвазига озодликка чиқармаслик шарти билан Галвестон округи қамоқхонасига жойлаштирилган. Пагуртзис ўта оғир жиноятни амалга оширишда айбланмоқда.

Губернатор Грег Эбботнинг таъкидлашича, қурол ва 38-калибрли револьвер Пагуртзиснинг отасига тегишли бўлган. Бундан ташқари, унинг машинасидан портловчи қурилмалар ва Молотов коктейллари топилган.

Ўсмирни бу жиноятни амалга оширишга нима туртки бергани аниқлаштирилганича йўқ.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1