АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Куба давлатига ҳамдардлик билдирди

'Шавкат Мирзиёев Куба давлатига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Куба Республикасининг Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгаши раиси Мигел Марио Диас-Канел Бермудесга Кубада йўловчи самолётининг ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлганлиги муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Куба халқи учун ушбу қайғули кунда самимий таъзиямни қабул қилишни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини, шунингдек, жароҳатланганларга тезда соғайишлари тилагини етказишни сўрайман», - дейилади давлат раҳбари мактубида.

Эслатиб ўтамиз, Кубада авиаҳалокатга учраган Boeing 737 йўловчи лайнерининг бортида 110 киши — 104 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.

    Бошқа янгиликлар