Остонада Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва «Олтин Ўрда» бизнес-клуби вакиллари томонидан автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар хотирасига бағишлаб 52та дарахт кўчати ўтқазилди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
— Фожиа рўй берган кун Қозоғистон ҳукумати барча зарур чораларни кўриб, ўз ёрдамини аямади. Бугунги тадбир икки мамлакат ўртасидаги дўстликнинг намоёнидир. Биз ҳалок бўлганларнинг оилаларига бу ҳақда айтиб беришга мажбурмиз, - деди Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев.
Бизнес-клуб раиси Мархабат Балгабай Қозоғистон халқи ўзбек халқининг қайғуси билан бирдамлигини айтди.
— Биз 52 киши ҳалок бўлган фожиали воқеага эътиборсизлик билан қарай олмаймиз, ҳамда ўзбек халқининг қайғусига шерик бўлишимиз керак, деб ҳисоблаймиз, - деб таъкидлади у.








