ЕИ ва Эрон 2018 йил ноябр ойининг охирида Брюсселда ядровий ҳамкорлик бўйича учинчи олий даражадаги семинар ўтказиш тўғрисида келишувга эришди. Бу ҳақда энергетика бўйича еврокомиссар ва Эрон атом энергияси ташкилотининг раҳбари музокаралари натижалари бўйича қўшма баёнотда сўз боради.
Шанба куни Теҳронда Европа комиссари Мигел Ариас Каньете ва Эрон Атом Энергияси Ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳи учрашди.
Томонлар "ядро қуролига оид учинчи олий даражадаги семинар 2018 йилнинг ноябр ойининг охирида Брюсселда ўтказилади", деган қарорга келишган.
Шунингдек, баёнотда Европа Иттифоқи Эрон билан тинчлик йўлида атом энергияси соҳасида ҳамкорликни давом эттириши, шу жумладан, Қўшма Кенг қамровли тадбирлар режасига содиқлиги қайд этилган.






