АсосийDunyo

“Спортинг” фанатлари севимли жамоалари футболчиларини дўппослашди (Видео)

'“Спортинг” фанатлари севимли жамоалари футболчиларини дўппослашди (Видео)'ning rasmi

Ниқобланган 50 нафар фанатлар “Спортинг” клубининг машғулотлар базасига бостириб кириб, бир неча футболчи, мураббий ва жамоа врачларини дўппослашди, дея хабар бермоқда Лайф нашри.

“Спортинг” бомбардири Басу Достуни оломон ерга ётқизиб, бошини ёришди. Қолаверса, бошқа ўйинчилар – Йосич Мишич, Родриго Батталья ва Маркос Акунья ҳам жароҳат олишди.

Клубнинг кўплаб футболчилари “Спортинг” билан шартномасини бузиш ниятида.

Гап шундаки, “Спортинг” Португалия чемпионатини ёмон кўрсаткич билан якунлаган.


Бошқа янгиликлар