АсосийJamiyat

21 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади

'21 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади'ning rasmi

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 14-16 даража илиқ, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар