1

​Қоидаларга амал қилмаган ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда

ЖАМИЯТ 20.05.2018, 18:57
​Қоидаларга амал қилмаган ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда

Хабарингиз бор, ЙПХ ходимлари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларига амал қилмаган ҳолда белгиланмаган жойда қолдириб кетилган автотранспорт воситалари фото ва видеотасирга олиниб, қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан баённома расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилди.

Тошкент ИИБ хабарига кўра, ушбу ҳафтанинг ўтган 3 кунида (16-18 май) Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан 174 та ҳолатда ана шундай қоидабузарликлар аниқланган. Ҳозирга қадар шундан 39 таси бўйича Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1286 моддасига асосан баённомалар расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1286 моддасига мувофиқ, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши, энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳудди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳудди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳудди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1