Венесуэланинг Лос-Текес шаҳрида бир гуруҳ мактаб ўқувчилари ёнига икки қуролланган шахс келиб, улардан пул талаб қилди, деб таъкидлади Fishki.net нашри.
Яхшиямки, шу пайт фуқаро кийимидаги икки полициячи келиб қолди. Полициячилар ўйлаб ўтирмай босқинчилардан бирига ўқ узди.
Полицияларнинг ўзлари енгилроқ жароҳат олишди. Оқ футболкадаги жиноятчи эса касалхонада вафот этди. Мактаб ўқувчиларига ҳеч қандай шикаст етмади.






