Испаниянинг deDrones канали ходимлари пиццадан дрон ясашди, дея хабар қилди Рамблер нашри.
Улар оддий пицца пиширилиши учун кетадиган масаллиқлардан пицца-дрон ясашди ва уни духовкага солишди.
Дрон-пиццанинг двигатели, тезликни назорат қилувчи электрон решулятори, пропеллери, аккумулятори ва камераси ҳам тайёр бўлди.
Шундан сўнг синов бошланди. Пицца-дрон ҳавога кўтарилиб, енгил парвоз қилди.
Ким билади дейсиз, балки яқин кунларда гамбургердан тайёрланган учар аппарат ҳам пайдо бўлар?!






