Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, олдин беркитилган Амир Темур хиёбони яқинида жойлашган иккита кўча очилади.
"Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун қулайлик яратиш мақсадида Амир Темур хиёбонидан («Уголок» кафеси) то Зарафшон кўчасигача ва Шароф Рашидов кўчасидан то Матбуотчилар («Пойтахт» савдо мажмуаси) кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўлигача транспорт ҳаракати учун йўл очилади", дейилган мультимедиа ахборот хизмати хабарида.

Ижтимоий тармоқда тарқалган суратга қараганда, аллақачон «Матбуотчилар» кўчасида («Пойтахт» савдо маркази) қурилиш ишлари бошлаб юборилган.






