АсосийJamiyat

Меҳрибонлик уйининг чемпион болалари учун ифторлик дастурхони ёзилди (фото+видео)

'Меҳрибонлик уйининг чемпион болалари учун ифторлик дастурхони ёзилди (фото+видео)'ning rasmi

Муборак Рамазон ойи давом этаётган ушбу қутлуғ кунларда “Локомотив” ПФК Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ифторлик дастурхонини ёзди.

Терма жамоамиз вакиллари “Локомотив” стадионига ташриф буюришди. Улар клуб қароргоҳида “Локомотив” асосий таркиби футболчилари ҳамда мураббийлари билан суҳбат қуриб, Жаҳон чемпионати таассуротлари билан ўртоқлашишди. Катта акалари эса ушбу ёш футболчиларга келажакда улкан муваффақиятлар тилашди.

“Сизлар ўзингиздан кутилган ўйинни намойиш эта олдингиз ва Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилдингиз. Сизлар билан ҳар қанча фархланса арзийди. Сиздек футболга улкан меҳр қўйган йигитларга келажакда улкан мувваффақиятлар тилаймиз. Ҳали катта футболда ҳам яхши натижалар қайд этишингизга ишонамиз”, – деди “Локомотив” ПФК бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров.

img_0005

img_0056

img_0058

img_0120

img_0159


    Бошқа янгиликлар