АсосийJamiyat

Энг ёш вазир ўринбосари унаштирилгани ҳақида маълум қилди

'Энг ёш вазир ўринбосари унаштирилгани ҳақида маълум қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Садуллаев ўзининг facebook’даги саҳифасида унаштирилгани ҳақида пост қолдирган.

Садуллаевнинг айтишича, унаштирув маросими Арафа куни, улар сафардалигида бўлиб ўтган.

"Юртимизда тинчлик ва ривожланиш давомий бўлсин. Халқимиз хизматида бўлишлик ва уларнинг ишончларига эришиш барча юртдошларимизга насиб этсин. Комил фарзандлар тарбиялаб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш барчамизга насиб айласин! Рисоладагидек, намунавий ва супер-ихчам тўй ўтказамиз. Шу баҳонада #ixcham_tōy трендини ҳам йўлга қўйиб оламиз. Қани ёшлар шу жабҳада ҳам бирлашайлик!", — деган вазир ўринбосари.

Facebook фойдаланувчилари Саъдуллаевга бахт тилашмоқда.

    Бошқа янгиликлар