Сурия ҳукумати кучлари ва Россиянинг душман томонларни яраштириш маркази вакиллари Хомс вилоятининг шарқий туманларида (мазкур ҳудудлар яқиндагина жангарилардан озод этилди) жангариларнинг қурол-яроғ омборлари, портловчи мосламалар тайёрловчи ер ости цехлари, тиббиёт анжомлари ва камералар билан жиҳозланган туннелларини топди.
Аниқланишича, жангарилар омборларда сақлаган қурол-яроғлар НАТО давлатларида ишлаб чиқарилган бўлган.
ДТЯМ (Россия)нинг махсус вакили Андрей Некипеловнинг журналистларга маълум қилишича, “Ан-Нусра” террорчилик гуруҳи жангарилардан озод қилинган Заъфарон аҳоли манзилгоҳида чет элда ишлаб чиқарилган кўплаб заҳарланишга қарши ниқоблар, қуроллар, танкларни мўлжалга олувчи "Тоу-2" лар қолиб кетган.






