АсосийDunyo

Шимолий Корея ҳар бир журналистдан 10 минг доллар талаб қилмоқда

'Шимолий Корея ҳар бир журналистдан 10 минг доллар талаб қилмоқда'ning rasmi

Бу ерда гап айнан Жанубий кореялик журналистлар ҳақида кетмоқда. Пхунгеридаги ядро полигонининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этадиган ҳар бир ОАВ вакили 10 минг долларни виза тўлови сифатида тақдим этиши лозим.

“Шимолий Кореянинг Хитойдаги элчихонаси Корея Республикасига тегишли ҳар бир журналист учун 10 минг доллардан виза тўлови талаб қилган. Шу боис Жанубий Корея ўз ОАВ вакилларини Пхунгеридаги ядро полигонининг расмий ёпишиш маросимига жўнатмаслиги мумкин” деган ТАССнинг исм-шарифи ва лавозими ошкор этилмаган суҳбатдоши.

Аввалроқ, Пхеньян Пхунгеридаги ядро полигонининг расмий ёпилиш маросимига таклиф этилган (улар сафида Корея Республикасининг 8 нафар журналисти ҳам бор) нинг сарф-ҳаражатларни КХДР зиммасида эканини маълум қилган эди. Хусусан, Жануб ва Шимол ўртасида дипломатик муносабатлар йўқлиги учун кореялик ОАВ вакилларининг виза ва бошқа зарур ҳужжатлари КХДРнинг Хитойдаги элчихонаси орқали расмийлаштириш режалаштирилган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 23-25 май оралиғида бўлиб ўтиши режалаштирилган Пхунгеридаги ядро полигонининг расмий ёпилиш маросимида Жанубий Корея, Хитой, АҚШ, Буюк Британия ва Россия журналистлари иштирок этиши кутилаётган эди.

    Бошқа янгиликлар