Дунёнинг етти мўъжизасидан бири ҳисобланган Буюк Хитой девориайни кунларда минглаб одамлар билан гавжум, сабаби бу ерда анъанавий марафон ўз ишини бошлади, деб хабар қилди РИА новости нашри.
Мазкур марафон 1999 йилдан буён ҳар йилимай ойида мунтазам равишда ўтказиб келинади. Унда дунёнинг 62 дан ортиқмамлкатларидан келгаништирокчиларқатнашишмоқда.Минглаб одамлар белгиланган масофани босиб ўтиб, маррага биринчи бўлиб етиб келиш учун курашишди.Қатнашчилар 5,164 зинани босиб ўтишлари лозим.
“Бу менинг 25 марафоним. Мен унда деярли хар гал иштирок этаман. Бу деворнинг зиналари бир қараганда оддийдек кўринади, бироқ пойга чоғида уларни босиб ўтиш машаққатли иш. Барча қийинчилик ва чарчоқларга қарамай, кайфиятимиз аъло”, деди иштирокчилардан бири.
Иштирокчилар ундандеярли 4 ярим соат давомида югуриб ўтишган. Хитойнинг Тианжи шаҳри айни кунларда мамлакатнинг энг гавжум шаҳарларидан бирига айланган.
Мазкур марофондунёдаги энг катта марафонлардан бири ҳисобланади.






