1

Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этмоқда

ЖАМИЯТ 21.05.2018, 16:15
Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси ЖССТнинг юқори органи ҳисобланади. Ассамблеянинг ҳар йилги сессияси, одатда, Женевада май ойида бўлиб ўтади. Анъанага мувофиқ, жорий йилги 71-сессия ҳам Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтмоқда. 21 май куни тадбир расман очилди. Унда ЖССТга аъзо 194 та давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича раҳбарлари қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессияси 26 майга қадар давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1