1

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос саломатлиги ёмонлашгани туфайли касалхонага ётқизилди

ДУНЁ 21.05.2018, 16:16
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос саломатлиги ёмонлашгани туфайли касалхонага ётқизилди

Маҳмуд Аббос ўтган ҳафтада жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган эди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Сўнгги бир неча соат ичида унинг аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб келинган. 82 ёшли сиёсатчи учинчи бор касалхонага ётқизилишидир. У илк бора саломатлигидаги муаммолар сабаб жорий йилнинг февраль ойида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги касалхонада даволанган эди.

Маҳмуд Аббос 2014 йилда Фаластин президенти Ёсир Арофатнинг вафотидан сўнг мамлакат президенти лавозимини эгаллаб келмоқда. Сўнгги хабарларга қараганда, бир нечта текширувлар ўтказилган бўлиб, айни дамда унинг соғлиги яхшиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1