1

Россияда ўқиётган ва меҳнат қилаётган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилади

ЖАМИЯТ 21.05.2018, 16:22
Россияда ўқиётган ва меҳнат қилаётган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилади

Россия Федерациясида таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшларнинг мурожаатларини инобатга олиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи facebook ижтимоий тармоғи орқали онлайн мулоқот ўтказади!

Онлайн мулоқот 2018 йилнинг 28 май куни соат 16:00 да бўлиб ўтади.

Мулоқот давомида ёшларни қизиқтиргансаволларга тегишли ташкилотлар — Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош Бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари жавоб беришади.

Онлайн мулоқотдан мақсад, Россия Федерациясидаги ўзбекистонлик ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини йўлга қўйиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўриш, мамалакатимизда ёш кадрларга яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитлар билан уларни яқиндан таништиришдан иборат!

Азиз ёшлар, фаол бўлинг! Ўзингизни қизиқтирган саволларга мутасаддилардан тўғридан-тўғри жавоб олиш имкониятини қўлдан берманг!

Мурожаатлар (+998998584430) телеграм рақамлари орқали қабул қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1