1

Энг кўп даромад олган актёрлар номи аниқланди

ШОУ-БИЗНЕС 22.07.2014, 16:26
Энг кўп даромад олган актёрлар номи аниқланди

АҚШнинг Forbes журнали энг кўп даромад олган актёрлар рўйхатини тузиб чиқди.  Биринчи поғонада кетма-кет иккинчи йили  кичик Роберт Дауни эгаллади.

У ўтган йилнинг июнь ойидан 75 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад кўрди.  Дауни асосий гонорарини “Темир одам” фильмидаги иштироки учун олган.

Иккинчи поғонада жаҳон рестлинги юлдузи Дуэйн Жонсон қайд этилди. Актёр ўтган йилдан буён 52 миллион АҚШ доллари миқдорида фойда кўрган.

Учинчи ўринни бир йил давомида 46 миллион  даромад олган, “Оскар” мукофотига номзод бўлган Брэдли Купер қўлга киритди.   

Тўртинчи поғонада “Уолл-сритлик бўри” ва “Буюк Гетсби” фильмлари иштироки орқали 39 миллион ишлаб олган, Леонардо Ди Каприо қайд этилди.

Шунингдек, рўйхатга Крис Хемсворт, Лиам Нисон, Бен Аффлек ва Кристиан Бейл, Уилл Смит ҳамда Марк Уолберглар киритилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1